АҚШ давлат органларида «Касперский лабораторияси» компанияси маҳсулотларидан фойдаланиш расман тақиқланди. Президент Дональд Трамп имзолаган 2018 йил мудофаа бюджетида бу ҳолат кўзда тутилган, деб хабар беради TJournal.
Трамп маъмурияти муқаддам Оқ Уйдаги фуқаролик структуралари 90 кун ичида Касперский дастурларидан фойдаланишни тўхтатиши борасида директива чиқарган эди. Шундан сўнг Kaspersky Вашингтондаги офисини ёпган эди.
Янги ҳужжатга кўра, бу ҳолат нафақат фуқаролик структураларига, балки ҳарбийларга ҳам оиддир.
«Ушбу қонун лойиҳасини аллақачон қабул қилиш керак эди», — маълум қилди ўзгартишлар ташаббускорларидан бири, сенатор Жин Шахин. Унинг сўзларига қараганда, Касперский антивируси АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий хавф уйғотади.
Изоҳ (0)