Покистоннинг Карачи шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда, Geo TV телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа Синд савдо-саноат зонаси ҳудудида, Карачининг ғарбий қисмида рўй берган.
Портлашдан сўнг олов газ қувуридан яқин атрофда турган моторикшаларга кўчди. Айни пайтда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ишламоқда.
Изоҳ (0)