Футзал бўйича 2018 йилги Осиё Чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа маросими қитъа биринчилигини ўзида қабул қиладиган Хитой Тайпейида ўтказилди.
Ортда қолган 14 та Осиё Чемпионатининг 11 тасида зафар қучган Эрон футзал термаси «C» гуруҳида Ироқ, Хитой ҳамда Мьянмага қарши кураш олиб борадиган бўлди. Форслар амалдаги чемпион сифатида Хитой Тайпейига боради. Улар Тошкентда ўтган 2016 йилги Осиё Чемпионати финалида Ўзбекистон устидан зафар қучганди.
Ўзбекистон эса қитъа чемпионатида Япония ва Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олди. Зонадаги тўртинчи жамоа Тожикистон бўлади. Япониялик футзалчилар Тошкентда ўтган сўнгги Осиё Чемпионатида ўз тарихларида илк бор ярим финалга қадар етиб кела олмаганди. Кунчиқар юрт термаси Эрондан бўш қолган 3 та биринчиликда чемпионликни тантана қилган.
«А» гуруҳи
- Хитой Тайпейи
- Вьетнам
- Малайзия
- Баҳрайн
«B» гуруҳи
- Ўзбекистон
- Япония
- Тожикистон
- Жанубий Корея
«C» гуруҳи
- Эрон
- Хитой
- Ироқ
- Мьянма
«D» гуруҳи
- Таиланд
- Қирғизистон
- Ливан
- Иордания
Изоҳ (0)