Instagram ижтимоий тармоғида хэштегга обуна бўлиш имконияти пайдо бўлди, деб хабар берди TJournal.
Эндиликда фойдаланувчилар одамларга обуна бўлгандек хэштегларни ҳам мунтазам кузатиб боришлари мумкин: аввало «қидириш» жойига керакли хэштегни териш лозим, сўнг унинг очилган саҳифасига кириб, «обуна бўлиш» тугмаси босилади. Унга обуна бўлинганидан кейин, фойдаланувчи саҳифасида хэштегга боғлиқ энг машҳур постлар пайдо бўлади.