9 декабрь куни Дубайдаги кимошди савдосида амирликнинг «АА» кодли янги автомобиль рақамларининг илк партияси сотилди, деб ёзади «Russianemirates.com». 10 та рақам белгиси 12,3 миллион дирҳам (3,4 миллион доллар)га сотилди.
Энг қимматбаҳо лот АА10 рақами бўлди, уни 3,12 миллион дирҳам (844 минг доллар)га харид қилишди.
Ушбу ўнта рақам келгуси 12 ой ичида Дубайдаги ягона «АА» серияли рақам белгилари бўлади.
АА10 рақамини дубайлик бизнесмен Мажид Мустафо сотиб олди. АА12 ва АA50 рақамлари номаълум харидорлар томонидан 2,72 миллион дирҳам (740 минг доллар) ва 1,84 миллион дирҳам (500 минг доллар)га сотиб олинди.