«Корсика учун» миллий-озодлик ҳаракати коалицияси ҳудудий Ассамблея сайловларида ишончли ғалаба қозонди. Коалиция таркибига оролнинг кенгайтирилган автономия тарафдорлари билан бирга Франциядан мустақил бўлиш учун овоз бераётган сиёсатчилар ҳам киради. Бу ҳақда France-Presse агентлиги хабар қилди, деб ёзади «ТАСС».
10 декабрь, якшанба куни Корсикада орол Ассамблеяси — маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг ягона органига сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. У оролнинг ҳар иккала департаменти — Юқори Корсика ва Жанубий Корсикани бирлаштиради. Сайловларда 63 депутатлик мандатининг тақдири ҳал этилди. Овоз беришда бу ҳуқуққа эга 234 минг корсикалик иштирок эта олди.
Барча бюллетенлар ҳисоб-китобига кўра, «Корсика учун» блоки 56,5 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганлиги эълон қилинди. Корсика ўнглари 18,29 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.
«Корсика учун» блоки бир ҳафта аввал бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи турида эришган муваффақиятларини тасдиқлади.
Изоҳ (0)