Собиқ Иттифоқ даврида кўплаб даҳшатли фожиалар аҳолидан яширилган. ОАВ уларни ёрита олмаган. TravelAsk узоқ вақт давомида сир сақланган ана шундай фожиалар ҳақида ҳикоя қилди.
Новосибирскда самолётнинг кўп қаватли уйга урилиши
1976 йилнинг 26 сентябрида 23 ёшли учувчи томонидан ўғирланган Ан-2 самолёти беш қаватли уйга урилган ва унда катта тешикни ҳосил қилган. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ва учувчи ҳалок бўлган. Хабарга кўра, учувчнинг хотини боласи билан ана шу кўп қаватли уйда яшовчи ота-онасиникига кетиб қолган. Учувчи эса хотинини жазолаш учун шу ишга қўл урган. Бироқ ҳалокат вақтида учувчининг хотини ва боласи бу уйда бўлмаган. Фожиа оммадан яширилган ва 2000 йилларга келиб ошкор қилинган.
Москва метросидаги қулаб тушган эскалатор
1982 йилнинг 17 февралида Москва метросининг «Авиамоторная» бекатида йўловчиларнинг кўплиги сабабли эскалатор қулаб тушган. Натижада саккиз киши ҳалок бўлган ва кўплаб кишилар ногирон бўлиб қолган. Воқеа ҳақида газеталарда қисқа хабар берилган ва у тўққиз ой яширилган.
Бойқўнғирдаги ракета портлаши
1960 йилнинг 24 октябрида совуқ урушдаги мусобақалар сабабли тўлиқ тайёрланмаган Р-16 ракетасига рухсатсиз старт берилган. Натижада ракета ёниб кетган ва портлаган. Портлаш оқибатида қурбон бўлганларнинг сони ҳанузгача номаълум бўлиб, 78 дан 126 кишигача бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади.
Изоҳ (0)