• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лотин ҳарфларидан сўраманг...

    Рус тилшуноси, фан популяризатори Александр Пиперскининг “Тил ясаш. Эсперантодан дотракигача” китобида немис адабий тилининг шаклланишига бағишланган бобни ўқир эканман, бир жиҳатга эътибор қаратдим: ўзбек тилида XIX аср охири — XX аср бошида рўй берган ва қисман бугунги кунда давом этаётган айрим жараёнлар моҳиятан универсалиялар бўлиб, кўпгина тиллар тарихида учрайди.

    Ҳали XIX асрнинг иккинчи ярмигача ягона немис миллати ҳам, давлати ҳам, шундан келиб чиққан ҳолда, тили ҳам мавжуд эмас эди, зеро, америкалик-немис-яҳудий германисти Макс Вайнрайх айтганидек, “Тил бу армия ва флотга эга диалектдир”. Ўнлаб герман қабилалари бир-бирига яқин ҳудудда жойлашгани немис тилининг шаклланиши учун замин яратди. Агар улар туркий қабилалар сингари географик жиҳатдан тарқалиб кетганида, бугун саксон, аллеман, бавар, тюринг, шваб, франк тиллари юзага келган бўлар эди балки. Инглиз, голланд, фламанд, фриз, норск, дат, швед, норн тиллари мана шу герман континиумидан ажралиб чиққан тилларга мисол бўла олади.

    .

    Немис давлатлари. Фото: Wikipedia

    Немис давлатлари. Фото: Wikipedia

    Ҳозирги Германия ва германлар яшайдиган бошқа ҳудудларда ҳам аслида реформация даврига қадар шунақа хилма-хиллик ҳукм суриб келаётган эди. Прага девонхонаси тили, Вена девонхонаси тили, Мейсен девонхонаси тили бир-биридан жиддий фарқ қиларди. Немис давлатларининг сони максимал тарқоқлик даврида 51 тага етган эди. Шуларнинг кўпчилиги Отто фон Бисмарк даврида Пруссия атрофида бирлашди, фақат Австрия, Швейцария ва Лихтенштейн алоҳида давлатлигича қолди. Қизиғи, пруссларнинг асл тили герман эмас, болтиқ гуруҳига киради. Лекин айнан улар немис миллатига асос солди.

    Нима бўлганда ҳам, XIV–XVI асрларда ҳали алоҳида давлатларда яшайдиган аллеманлар, шваблар, баварлар, саксонлар, лимбурглар ўзларини бир-бирига қариндош, лекин алоҳида халқлар ҳисоблаган. Бугун барчамиз биладиган Deutschland — Германия атамаси 1100 йилга оид “Епископ Анна қўшиғи” ёдгорлигида Diutische lant, сўзма-сўз таржима қилганда, “немис ерлари” шаклида, яъни кўпликда ишлатилгани ҳам бежизга эмас. Ягона адабий тил ва ягона таълим бўлмагани боис диалектлар бир-биридан узоқлашиб борган.

    Германияда барчамизга таниш туюладиган бир жараён давом этаётганди — немис тилининг барча регионал версиялари лотин тилининг кучли таъсири остида эди. Лотинча сўзлар ёзма тилда тиқилиб кетгани сабабидан оддий халқ ёзма матнларни тушунишда қийинчиликка дуч келарди. Лотин тили таъсирининг асосий “ҳомийси” Рим папаси ҳамда Германиянинг диний элитаси эди. Улар немисларнинг католик эканини рўкач қилиб, лотин тилининг таъсирини максимал даражага олиб чиқишган эди. Бунга қарши бош кўтарган киши Мартин Лютер бўлди.

    Мартин Лютер. Фото: Getty Images

    Мартин Лютер. Фото: Getty Images

    Мартин Лютерни кўпроқ диний ислоҳотчи ва сиёсий курашчи сифатида танишади. У замонавий немис тилининг оталаридан бири эканлигини кўплар билмаса керак. Рим папаси ҳамда католик черковининг маданий ва сиёсий таъсирига қарши курашар экан, шунинг доирасида Мартин Лютер немис тилини ҳам лотин тили таъсиридан тозалашга қарор қилади.

    XVI асргача Библия фақат лотин тилида ўқилар ва ўқитилар, уни бошқа тилларга таржима қилиш қўллаб-қувватланмас эди. Ўрнатилган тартиб-қоидага исён ўлароқ муқаддас китобни немис тилига ўгиришни бошлаган Мартин Лютер иккита қийинчиликка дуч келди: биринчидан, шевалар ва ёзма тил версияларининг тарқоқлиги умумтушунарли ягона ёзма немис тили яратилишини тақозо этади; иккинчидан, лотин тилининг улкан таъсири оқибатида адабий тил халққа тушунарсиз бўлиб қолмоқда, яъни тилни “тозалаш” лозим.

    Мартин Лютер Библияси. Фото: «History.com»

    Мартин Лютер Библияси. Фото: «History.com»

    Бу ҳақда буюк ислоҳотчи шундай ёзади:

    Бу эшаклар (яъни Рим папаси тарафдорлари, диний элита) қилгани каби лотин ҳарфларидан немисча қандай гапириш кераклигини сўраманг. Бу ҳақда уйда ўтирган оналардан, кўчада юрган болалардан, бозордаги оддий одамдан сўраш керак, уларнинг оғзига қараб, қандай гапиришини кўриш ва шундай таржима қилиш керак. Шунда улар суҳбат немис тилида бўлаётганини тушунади.
    Мартин Лютер бу курашда ғалаба қозонди: Германияда ҳалигача ўнлаб бир-бирини қийин тушунадиган тиллар (ёки шевалар) бор, аммо улар ягона немис адабий тили билан бирлаштирилган. Бу тил лотин тилининг таъсиридан қутулган, ўз имкониятлари ҳисобидан ривожланиб, жаҳоннинг энг бой ва муҳим халқаро тилларидан бирига айланган. Бугун юз миллиондан ортиқ одам немисчани она тили деб билади, яна миллионлаб одамлар иккинчи ва учинчи тил сифатида ишлатади.

    09.12.2017, 18:40   Изоҳ (0)   75880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.