Россия Федерацияси Ҳаво-космик кучлари ҳафта ичида Сурияга 550 га яқин парвозни амалга оширди. Уларда халқаро террорчилик гуруҳларининг 1,3 мингдан ортиқ объекти йўқ қилинди. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги 8 декабрь, жума куни чоп этилган инфографикада маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳарбий бошқарма маълумотларига кўра, Россия Федерацияси ҳаво ва денгиз чегараларида 24 та учиш аппарати ҳафта давомида разведка фаолиятини амалга оширган, қўлга олиш учун бешта парвоз амалга оширилган.
Шунингдек, россиялик мутахассислар ҳафта мобайнида Очиқ осмондаги келишув доирасида Греция ҳудудида бир халқаро назоратни ўтказди.
Изоҳ (0)