Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовга клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг чорак финалидан жой олган ўйин берилди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.
Эрматов бошқарувидаги ҳакамлар бригадаси CONCACAF чемпиони сифатида Амирликларга етиб келган «Пачука» ҳамда Африка қитъасида етакчи бўлган «Видад Касабланка» ўйинида ишлайди. Мексика ва Марокаш жамоалари ўртасидаги ўйинда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жазира»нинг «Окленд Сити» устидан қозонган ғалабаси билан старт олганди. Чорак финалда «Ал-Жазира» Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланган Япониянинг «Урава Ред» клубига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)