Футбол бўйича Эрон чемпионатининг 15-турида ўзбекистонлик Сервер Жепаров дубл қайд этди.
У тўп сурадиган Теҳроннинг «Истиқлол» клуби «Сепахон»ни қабул қилиб, йирик — 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жепаров аввалига жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ҳисобдаги устунлигини мустаҳкамлаган бўлса, иккинчи бўлим бошида жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси жорий мавсум «Истиқлол»нинг 14 та ўйинида майдонга тушди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу борада Жепаров жамоасининг тўпурари бўлиб тургани диққатга сазовор.
Бугун ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг финалидан кейин Тимур Кападзе футболчилик карьерасини якунлайди
«Истиқлол»нинг ишлари эса у қадар юришаётгани йўқ. 15 та ўйинда фақатгина 11 та гол урган жамоа, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Клуб пешқадам «Персиполис»дан 13 очко ортда қолиб кетган.Эрон Про Лигаси 15-тур учрашуви 6 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)