А серия чемпионлиги учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган Неаполнинг «Наполи» клуби халқаро майдондаги юришини Европа Лигасида давом эттиради.
Сарри жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида «Фейеноорд» меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида енгилди. Голландия клуби бунга қадар бўлган 5 та учрашувнинг барчасида мағлубият аламини тотиб кўрган бўлса-да, Италия етакчисига қарши беллашувда ўз иродасини намойиш қила олди.
Гвардиола бошқарувидаги «Сити» эса ўтган турдан кейиноқ гуруҳ етакчилиги масаласини ҳал қилиб қўйганди. Манчестерликлар сўнгги турга расмиятчилик юзасидан чиқиб келди ва «Шахтёр»га имкониятни бой берди — 1:2. Шу куни бош мураббий Де Брюйне, Силва каби етакчи футболчиларини майдонга туширмади.
Мазкур ғалабасидан кейин «Шахтёр» 12 очко билан навбатдаги босқичга йўл олди. «Сити» эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. На Англияда ва на Европада «Сити» таслим бўлаётганди. Энди Гвардиола жамоасида ҳам илк мағлубият бор.
Европа Чемпионлар Лигаси «F» гуруҳи. 6-тур ўйинлари 6 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)