Қирғизистон Жўқорғи Кенгашининг «Республика — Ата Журт» фракцияси депутати Умбетали Кидиралиев Япониядан 2014 йилда олиб кирилган радиация фони юқори бўлган автомобиллар масаласини кўтарди, деб ёзади KNews.
Парламентарийнинг сўзларига қараганда, унга 150 га яқин фуқаро ушбу масалани ҳал қилиш илтимоси билан мурожаат қилган.
«Автомобиллар 2014 йилда киритилган, бироқ улар ‘Шимолий’ божхона постидан ичкарига киритилмаган. Республика ҳукуматининг 2016 йил 21 ноябрдаги топшириғига биноан бу масала бир ой муддатда ҳал этилиши лозим эди, бироқ муаммо ҳозирга қадар чўзилиб келмоқда», — дейди у.
Бундан ташқари, Кидиралиев бу автомобиллар қандай қийматда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозимлигига қизиқиш билдирди.
«2014 йилда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш минг доллар эди, Европа иқтисодий иттифоқига қўшилгандан кейин қиймат 4—5 минг долларни ташкил этмоқда. Уларни қандай нархда расмийлаштириш керак?» — қизиқди депутат.
Изоҳ (0)