БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман 7 декабрь куни Пхеньянда КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Учрашув тафсилотлари маълум қилинмаган. Фелтман 6 декабрь куни, шунингдек, КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Пак Мён Гук билан ҳам учрашув ўтказган эди.
КХДР 29 ноябрь тонгида 15 сентябрдан буён биринчи марта ракета парвозини амалга оширди. Шу куннинг ўзида Фелтман КХДРнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Ча Сон Нам билан учрашиб, уни Корея ярим оролидаги жорий вазият юзага келтираётган таҳдид ҳақида огоҳлантирди.
Фелтман БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилишида у Шимолий кореялик дипломатга ташкилот бош котибининг охирги мурожаатини шахсан етказганлигини маълум қилди. Унга кўра, бош котиб Пхеньянни бундан кейинги беқарорлаштирувчи ҳаракатлардан тийилиш ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақирган.
Изоҳ (0)