Яманда исёнчи-хусийлар «Умумхалқ конгресси» партиясининг бир неча ўнлаб аъзосини ўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қурбонлар орасида ҳарбийлар, хавфсизлик хизмати вакиллари ва партиянинг оддий аъзолари борлиги билдирилмоқда.
Пойтахт Санода 29 ноябрдан бери икки томон ўртасида давом этаётган шиддатли жангларда 250 га яқин киши ҳалок бўлди.
2 декабрь, шанба куни мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ хусийлар билан шерикликка чек қўйишини билдирганди. 4 декабрь куни у Сунхан туманидаги қишлоғига йўл олганида исёнчилар томонидан ўлдирилди.
Изоҳ (0)