Ҳиндистон Аkash зенит ракетаси янги модификациясини муваффақиятли синовдан ўтказди. У ўз-ўзидан тўғриланиш энг янги тизими билан жиҳозланган. Бу ҳақда 6 декабрь, чоршанба куни NDTV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Синовлар 5 декабрь куни мамлакат шарқидаги Одиша штатида бўлиб ўтди.
«Бу муваффақиятли синов Ҳиндистон ‘ер-ҳавo’ ракеталарининг исталган типини яратиш имкониятига эришганлигини тасдиқлайди», — дейилади Мудофаа вазирлиги манбаси хабарида.
ОАВларининг маълум қилишича, синов давомида ракета «Банши» учувчисиз бошқариладиган нишонга бориб етган.
Ҳиндистон Аkash зенит ракета компекси 18 километргача баландлик ва 30 километргача масофадаги ҳаво нишонларини йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)