АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши ҳақида расман эълон қилади, деб ёзади «Газета.ru» Оқ уйдаги манбага таяниб.
«Президент 6 декабрь куни АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилади», — деди у.
Маъмурият вакили айтишича, «бу ҳам тарихий, ҳам замонавий ҳақиқатнинг тан олиниши ҳисобланади».
«Бу ҳақда эълон қилиш АҚШнинг чегаралар масаласидаги сиёсатини ўзгартирмайди», — деди мансабдор.
Шунингдек, у Трамп давлат департаментига элчихонани Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш бўйича ишларни бошлаш ҳақида буйруқ беришини айтди.
Трамп Қуддус ҳақидаги баёнотни Тошкент вақти билан 6 декабрь куни 23:00 да бериши кутилмоқда.
Изоҳ (0)