Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
Афғонистон делегацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.
Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона Isuzu русумли автобус ва New Holland маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси номидан Афғонистонга ҳадя этилди.
Изоҳ (0)