Ўзбекистон Фанлар академияси Биooрганик кимё институти директори, академик Солиҳов Шавкат Исмоилович ХХР Фанлар академиясининг хорижий аъзосига айланди, деб ёзади «Review.uz».
Илм-фан ва технология тараққиётига қўшган ҳиссаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикаси Фанлар академияси билан самарали илмий ҳамкорлиги учун академик Солиҳов Шавкат Исмоилович 2017 йилнинг 10 ноябрида ХХР Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланди.
Аввалроқ, жорий йилнинг май ойида академик Шавкат Солиҳов Хитой Фанлар академиясининг «Халқаро илмий ҳамкорлик учун» мукофотига лойиқ деб топилган эди.
Академик Шавкат Солиҳов Ўзбекистон Републикасида хизмат кўрсатган фан арбоби ҳисобланади. У оқсил кимёси, токсинлар ва биотехнологиялар кимёси соҳасининг машҳур олимидир. Унинг илмий фаолияти табиий биологик фаол токсинлар, ферментлар ва бошқа элементлар таркиби ва функцияларини ўрганишга қаратилган. Олим раҳбарлигида мамлакат тиббий амалиётида кенг қўлланилувчи вирусларга қарши, шамоллашга қарши ва қон тўхтатувчи дори воситалари яратилган.
Изоҳ (0)