АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти кейинги бир неча ҳафта ичида биринчи марта мамлакат миллий хавфсизлик стратегиясини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Айтилишича, стратегияда Шимолий Корея ядровий қуроли, халқаро террорчилик ҳамда Эроннинг ўз минтақасидаги ҳаракатлари масалалари кўриб чиқилиб, АҚШнинг уларга ёндашуви акс эттирилади. Шунингдек, Хитойнинг Осиёда нуфузи ошаётгани ҳамда Россиянинг Ғарб билан зиддиятлари ҳақида сўз боради.
Стратегия, шунингдек, АҚШ қандай шартларда халқаро альянсларда иштирок этишини белгилаб беради.
Изоҳ (0)