Франция чемпионатининг 16-турида сенсацион натижа қайд этилди. Мавсум бошидан буён қаршисидан чиққан ҳар қандай рақибнинг додини бераётган «ПСЖ» қуйи поғоналарда юрган «Страсбур»дан енгилди.
Бош мураббий Унаи Эмери асосий ҳужумчилардан бири Эдинсон Каванини асосий таркибга киритмади. Уругвайлик ҳужумчи 75-дақиқага келибгина майдонда пайдо бўлди. Бироқ бу ўзгариш ҳам иш бермади ва парижликлар мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди.
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида «ПСЖ» Мюнхенда «Бавария» меҳмони бўлиши керак. Мазкур ўйинга тайёргарлик арафасида Эмери жамоаси мағлуб бўлди. Томонларнинг Парижда кечган ўзаро ўйинида мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучган ва шундан кейин «Бавария» Карло Анчелоттини истеъфога чиқарганди. Унинг ўрнига келган Юпп Хайнкес билан «Бавария» футболчилари бирор марта ҳам мағлуб бўлмади ва Бундеслигада пешқадамга айланиб олди.
Гарчи мағлуб бўлганига қарамай, «ПСЖ» таъқибчиларидан 9 очкога илгарилаб кетган.
Франция Биринчи Лигаси 16-тур беллашувлари 2 декабрь, шанба
«Страсбур» — «ПСЖ» 2:1
Голлар: Нуну Да Кошта, 13 (1:0). Килиан Мбаппе, 42 (1:1). Стефан Баокен, 65 (2:1).«Монако» — «Анже» 1:0
Гол: Радамель Фалькао, 2 (1:0).3 декабрь, якшанба
Изоҳ (0)