Россиянинг Новосибирск вилояти, Искитимск туманидаги хусусий уйда ёнғин келиб чиқиши оқибатида еттига кирмаган беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ёнғин оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик туфайли келиб чиққан.
Уйда учта квартира бўлган. Квартиралардан бирида 1,5 ёшдан 7 ёшгача бўлган беш нафар бола қолиб кетган. Қолган квартираларда яшовчилар эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)