Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастронинг дафн ери ўлимидан ўн йил олдин тайёрлаб қўйилган эди. Бу ҳақда, маҳаллий матбуотга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
2006 йили оғир дардга чалинган Фидель Кастро бошқарувни укаси Рауль Кастрога топширган эди. Ўша йилиёқ Рауль эр-хотин меъморлар Эдуардо Лосаде ва Марсия Пересга дафн ерини лойиҳалаштиришни топширганди.
Фидель Кастро 2016 йил 25 ноябрда 90 ёшида вафот этди. У Сантьяго-де-Куба шаҳридаги Санта-Ифигения қабристонида дафн этилди.
Изоҳ (0)