Исроил Эрон ҳарбий кучларининг доимий равишда Сурияда қўним топишига, шунингдек, Теҳрон расмийлари ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Facebook’даги саҳифаси орқали баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз яҳудий давлатини йўқ қилишга интилаётган Эрон режими ядровий қуролга эга бўлишига, Сурияда доимий ўрнашишига йўқ қўймаймиз, у ерда улар бизнинг давлатимизни йўқ қилиш мақсадида ўрнашишга уринмоқда», — маълум қилди у.
Нетаньяху ушбу баёнотни декабрь ойининг бошида Вашингтонда ўтаётган АҚШ ва Исроил сиёсатчилари иштирокидаги форумга мурожаат сифатида йўллади.
Изоҳ (0)