Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Карс вилоятидаги чиқишида Америка судлари Туркияга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қила олмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда 2 декабрь, шанба куни Hurriyet газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«FETÖ (Фатҳуллачилар террорчилик ташкилоти) аъзолари кирувчи бу каби хаёлий судлар ҳеч қачон мамлакатимни айблай олмайди», — деди у.
Президентнинг сўзларига кўра, Туркия собиқ иқтисодиёт вазири Зафар Чағлаянга пора берганини айтган бизнесмен Ризо Зарробга нисбатан суд жараёнига ёлғон далиллар FETÖ тарафдорлари ва бу ташкилотга тақлид қилувчилар томонидан тақдим этилган. Эрдўғон бу унинг мамлакатига зарар етказиш учун қилинаётганини айтди.
Изоҳ (0)