Яқин бир неча кун ичида АҚШ кучлари Афғонистон қўшинлари билан ҳамкорликда Туркманистон чегарасида ИШИД жангариларига қарши операция ўтказади. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Бу борадаги баёнотни АҚШ ва НАТО қуролли кучларининг Афғонистондаги қўмондони Жон Николсон журналистлар билан суҳбат чоғида берди.
Айтилишича, операциялар Фарёб ва Жузжон вилоятларида ўтказилади.
«ИШИДнинг кичик ячейкалари Туркманистон билан чегарадаги бу вилоятларда фаолият олиб бормоқда», — маълум қилди Николсон Пентагонда тўпланган журналистлар билан сунъий йўлдош алоқаси орқали уюштирилган интервьюда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)