Вазирлар Маҳкамаси қарори билан автомобиль ва авиацион бензин, дизель ва кема ёқилғиси, реактив двигателлар ёқилғиси ва мазутга қўйиладиган талабларнинг умумий техник регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, фақатгина ҳеч нарса аралаштирилмаган тоза ёқилғи хавфсиз деб топилиши мумкин.
Автомобиль бензинига таркибида металл (марганец, қўрғошин, темир) бор бирикмалар ва сув қўшиш мумкин эмас. Авиабензинда яшил ва қизил рангли бўёвчилар ишлатиш мумкин.
Бундан ташқари, дизель ёқилғисига таркибида металл бор бирикма, реактив двигателлар ёқилғисига эса хавфли даражада фаол кимёвий моддаларни қўшиш мумкин эмас.
Ёқилғи хавфсизлик талабларига жавоб бериши учун ёқилғини тайёрловчи, сертификация орган ва назорат органи жавобгар бўлади.
Умумий техник регламент 2018 йил 24 майидан амалга киради.
Изоҳ (0)