Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 ноябрь куни «Самарқанд — аэропорт» чегара божхона пости ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уринган божхона қоидабузарлик ҳолати фош қилинди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

«Самарқанд — Санкт-Петербург» авиарейси билан учиб кетаётган йўловчилардан бири самарқандлик М.Ҳайдаров (исм-шарифи ўзгартирилган) шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровлар вақтида маълум қилинмаган жуда кўп миқдордаги яъни, 9420 АҚШ доллари ва 325 880 Россия рублини багаж сумкасининг ичидаги кўк рангли эркаклар спорт кийимига ўралган қора рангли Jeep Buluo номли қўл сумкасига бекитганча олиб ўтишга урингани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Самарқанд бўлимининг экспертиза далолатномасига кўра, фуқаро М.Ҳайдаровдан олинган Россия рубли ва АҚШ доллари банкноталари ҳақиқий деб топилиб, уларнинг умумий миқдори қарийб 121 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда, М. Ҳайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)