Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 32 ёшли Дилфуза исмли аёл Сирожиддин исмли йигит билан Ўзбекистонда учраша бошлаган. Олти йил муқаддам улар даромад қидириб Москвага кўчиб ўтган. Сирожиддин қурилишда, Дилфуза эса гипермаркетда ишлаган.
Бир йил муқаддам жуфтлик жанжаллашиб қолган, аёл етти ёшли боласи билан уйига кетиб қолган. Орадан икки ой ўтиб, эркак Подольскда истиқомат қилувчи Наталья исмли болали аёлга уйланган.
Бир ой ўтиб Дилфуза бу ҳақда эшитган ва қайтиб келиб, у билан ярашишга уринган.
Дастлабки суҳбат тинчлик билан тугаганига қарамай, кейинроқ можаро яна авж олган. Шунда аёл устидан бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборган.
Қўшнилар шу заҳоти тиббиёт ходимларини чақирган. Дилфуза ва унга ёрдам беришга уринган Сирожиддин куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Аёл танасининг 80 фоизи куйган бўлиб, айни пайтда у сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Изоҳ (0)