Испаниянинг Андалусия минтақасида йўловчи поезди рельслардан чиқиб кетди. Бунинг оқибатида 21 киши жароҳатланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа 29 ноябрь куни Арааль муниципалитети яқинида, ёмғир билан ювилиб кетган йўл участкасида рўй берди. Состав Малагадан Севильяга кетаётган эди.
Жабрланувчиларга биринчи ёрдам маҳаллий фермерлар томонидан кўрсатилди. Кейинроқ воқеа жойига қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келди.
Ярадорларни эвакуация қилишга вертолёт жалб қилинди. Бир неча киши оғир аҳволда.
Изоҳ (0)