Хитой Халқ озодлик армияси сапёрлари Вьетнам Социалистик Республикаси билан чегарадаги мина далаларини узил-кесил йўқ қилишга киришди. Бу ҳақда 28 ноябрь, сешанба куни ХХР мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Яқин йилда Хитойнинг Гуанси провинцияси ва Вьетнам орасидаги чегара қисмида ҳамон миналаштирилган жойларни аниқлаш учун оммавий текшириш ўтказиш режалаштирилмоқда, — дейилади бошқарма сайтида. — Биз қолган миналарни тўлиқ йўқ қилишни режалаштирмоқдамиз».
Бу каби фаолият икки мамлакат ўртасидаги трансчегаравий алоқаларини соддалаштириш, ҳудудга туташ туманлар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.
Изоҳ (0)