Россиянинг Восточний космодромидан учирилган, 19 та сунъий йўлдош ортилган «Союз-2.1б» ракетасига ҳамроҳлик қилган «Метеор-М» сунъий йўлдошининг парвози муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
«Роскосмос»га кўра, «Метеор-М» сунъий йўлдошининг «Фрегат» учириш блокида носозлик юзага келгани оқибатида у океанга қулади.
«Интерфакс» агентлигига кўра, аварияга ташувчи ракета ва учириш блоки парвоз вазифасидаги хато сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Бу Восточний космодромидан амалга оширилган иккинчи учириш эди.
Изоҳ (0)