UZ24 нашри 27 ноябрь куни Тошкент шаҳри ҳудуди 1,5 баробарга кенгайтирилиши ҳақида хабар берди. Сўнг хабарни ўчириб ташлади. Google’нинг кешида хабар нусхаси сақланиб қолган.
Тошкент шаҳрининг 2016 йил 1 январда тасдиқланган майдони 33 минг гектарни ташкил этади. Пойтахтнинг маъмурий туманлари ҳудуди эса қуйида келтирилган:
- Учтепа тумани — 2,8 минг гектар;
- Бектемир — 2,1 минг гектар;
- Чилонзор — 3 минг гектар;
- Яшнобод — 3,5 минг гектар;
- Яккасарой — 1,4 минг гектар;
- Сергели — 4,7 минг гектар;
- Юнусобод — 4,1 минг гектар;
- Олмазор — 3,4 минг гектар;
- Мирзо Улуғбек — 3,6 минг гектар;
- Шайхонтоҳур — 2,7 минг гектар;
- Миробод — 1,7 минг гектар.
Изоҳ (0)