Асосий криптовалюта қиймати навбатдаги психологик чегарадан ўтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
26 ноябрь куни биткоин курси 9 минг доллардан ошди. Маълумотлар Coinmarketcap таҳлилий сервиси томонидан келтирилди.
Айни пайтда Жанубий Кореянинг йирик биржаларида қуйидаги нархлар белгиланди: Bithumb — 9390 доллар, Coinone — 9335 доллар.
«Рақамли олтин»нинг жорий капитализацияси 150 миллиард долларни, устунлик индекси 53,3 фоизни ташкил этмоқда.
Криптовалюталар бозорининг умумий капитализацияси 284 миллиард долларга тенг бўлиб турибди.
Изоҳ (0)