Ҳар ўн испанияликнинг етти нафари Каталония минтақасининг мустақил бўлишига қарши. Буни My Word тадқиқот маркази ўтказган сўров натижалари кўрсатди, деб хабар беради «РИА Новости».
Савол қуйидагича қўйилган эди: «Каталония мустақил давлатга айлинишини хоҳлайсизми?». Бунга респондентларнинг 71,1 фоизи салбий жавоб қайтарди, 10,1 фоизи Каталония мустақиллигига хайрихоҳлигини билдирди.
Каталониянинг ўзида ҳамон тенглик сақланмоқда: қаршилар — 40,2 фоиз, хайрихоҳлар — 39,2 фоиз.
Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг 25 фоизи Каталония тақдири марказий ҳокимият билан келишиб ўтказилган референдум ҳал этилиши лозим деб ҳисоблайди. Каталонияда бу фикрга 48,9 фоиз одам қўшилди.
Изоҳ (0)