Тожикистонлик режиссёр Барзу Абдураззоқов Ўзбекистон маданият вазирлиги таклифига биноан Тошкентга ишлагани келади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
У Муқимий театри саҳнасида спектакль қўйиб бериши лозим. Пьеса танлаш имконияти режиссёрнинг ўзига берилган эди. У Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони асосида шу номли спектакль саҳналаштиришга қарор қилди.
«Юқори лирикани соғиндим, шу боис бу спектакль устида ишлашга қарор қилдим», — деди Барзу Абдураззоқов.
Режиссёр олдин ҳам Ўзбекистонга таклиф қилингани, аммо бошқа театрлар олдидаги мажбуриятлари туфайли бу ерга кела олмаганини айтиб ўтди. Олдинроқ Барзу Абдураззоқов Тошкентда бўлган — 2007 йили у ўзбекистонлик ҳамкасблари билан бирга Мольернинг «Скапеннинг қилмишлари» пьесасини саҳналаштирган эди.
«Фарҳод ва Ширин» спектакли Муқимий театри репертуарига декабрь ойининг охирида қўшилиши кутилмоқда. Постановкани якунлагач, режиссёр Олмаотанинг ўзи бадиий раҳбар сифатида ишлаётган «Жас Саҳна» театрига қайтишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)