Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея армиясида икки олий мартабали зобит мансабларидан четлатилганини хабар қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Миллий армия вице-маршали Хван Пён Со, армия сиёсий бюроси раҳбари ва унинг ўринбосари Ким Вон Хон «ифлос хулқ-атвор» ҳамда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ва Корея меҳнат партиясига нисбатан ҳурматсизликда айбланди.
Вице-маршал Хван Шимолий Кореянинг уч нафар энг юқори мартабали ҳарбийлари қаторига кирар эди. У ва қолган айбланувчиларнинг қандай хулқ-атвори жазога сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Шимолий Корея бўйича эксперт, Сеулдаги Кунмин университети профессори Андрей Ланьковга кўра, собиқ зобитлар «қайта тарбияланади».
Хван ва Ким армиянинг тарбия ишларига жавоб берадиган бўлимда ишлар эди. Бундан бир муддат илгари армия жангчиси Жанубий Кореяга қочиб ўтган эди. Экспертлар зобитларнинг четлатилиши шу воқеа билан боғлиқлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)