Англия суди итнинг эгаси Фрэнсис Торлини ҳужум бўйича айбловдан озод қилди. Округ судьяси Мишка лақабли ит жуда семизлиги туфайли велосипедчи қизга ташлана олмаган деган хулосага келди, деб ёзади TJournal.
Ҳайвон Андреу Остольтга ҳужум қилишда айбланди. Қизнинг талқини бўйича, 2017 йилнинг апрелида у боғда терьери билан сайри давомида ит уларга ташланган. Остольт ўз итини ҳимоя қилиш учун оёғини қўйган ва Мишка гўёки уни тишлаб олган.
Шундан сўнг қиз итнинг 84 ёшли эгасига қарши судга даъво киритган. Суд мажлисида Торли Мишка семиришнинг оғир шаклига чалинганлиги (у 50 килограммга яқин вазнга эга), шунинг учун кимгадир сакраш у ёқда турсин, ҳатто югура олмаслигини маълум қилган.
Торлининг сўзларига қараганда, унинг ити ҳеч кимни тишламаган, фақат қизнинг ити ҳурганига жавобан ҳурган. Суд Мишка тузилишини ҳисобга олиб, ит ва унинг эгасини ҳодисада айбсиз деб топди.
Мишканинг эгаси ит қовурилган товуқ ва мол гўштини яхши кўрганлиги ва унинг олдинги соҳиби уни ҳаддан ортиқ озиқлантирганлигини ҳикоя қилади. Ҳозир ҳайвон махсус парҳезда бўлиб, аста-секин озмоқда.
Изоҳ (0)