Юнусобод туманида жойлашган спорт марказида 9 ёшли мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Юнусобод туман ИИБга кўра, воқеа 16 ноябрь куни 19-кварталдаги спорт комплекси ечиниш хонасида рўй берган. 257-мактабнинг 3-синф ўқувчисини ток урган.
Бола шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.
Айни пайтда бўлиб ўтган воқеанинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)