16 ноябрь куни Tesla смартфонларни ва планшетларни қувватлантириш учун махсус портатив аккумуляторни ўз дўконига қўшди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ускуна сиғими 3350 мА/соатни ташкил этади. У компаниянинг автомобиллар дизайнига жавоб берадиган бўлинмасида ишлаб чиқилди.
Ускунага microUSB ва Lightning кабеллари ўрнатилган. Аккумулятор қувватсизланиш индикаторига эга бўлиб, Lightning/microUSB улагичлари орқали ҳар қандай ускунани қувватлантириши мумкин. Комплект 45 доллар туради.
Дўконга чиқарилган барча аккумуляторлар дарҳол сотилиб кетди.
Шунингдек, 45 доллар эвазига Tesla’дан ташқи аккумулятор харид қилиш мумкин. У USB-кабель билан жиҳозланган бўлиб, Tesla машиналарини қувватлантириш станцияларининг кичрайтирилган нусхасидир.
Изоҳ (0)