Тошкент бозорларида барча турдаги товарларнинг юқори чекланган нархлари белгиланиши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чорасидир. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бу борадаги баёнотини «Газета.uz» келтирди.
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда ноябрь ойи учун юқори чекланган нархлари белгиланган товарлар рўйхати акс этган ҳужжат фаол муҳокама этилди. Кўмита вакиллари 12 деҳқон бозорида нархларнинг чекланиши янгилик эмаслигини, бир ярим йилдан буён бундай ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
«Нархлар ҳар ой, баъзан ҳар 10, 15, 20 кунда ўрнатилади. Ҳозир юқори чекланган нархлар ойига бир марта ўрнатилади», — деди қўмита вакили.
Нархлар қайта кўриб чиқилишига мавсумий омиллар, у ёки бу товарлар захираси ёки уларга бўлган талаб таъсир қилиши мумкин. Масалан, Янги йил олдидан цитрус мевалари ва бошқа талабгир маҳсулотлар нархлари ҳар ҳафта кўриб чиқилади.
Давлат бозорларидан ташқарида савдо қиладиган тадбиркорлар ўз ихтиёрича чекланган нарх белгилашга ҳақли.
«Давлатга тегишли бозорларда асосий маҳсулотлар нархлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланади. Бу аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади», — хулоса қилди нашр суҳбатдоши.
Изоҳ (0)