Қатар Юлдузлар Лигасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов мавсумдаги еттинчи голини уришга муваффақ бўлди.
Бу гол «Ас-Сайлия» клубига «Ал-Гарафа» устидан ғалаба тортиқ қилди — 3:2. Шу тариқа Абдухолиқов жамоадошлари турнир жадвалида «Дуҳайл»дан кейин иккинчи бўлиб олди. Бугун пешқадам ўз майдонида Санжар Турсунов жамоаси «Ал-Ҳарайтият»ни қабул қилади.
Темурхўжа Абдухолиқов Қатар Юлдузлар Лигасининг 8-туридан кейин 7 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида иккинчи бўлиб турибди. «Дуҳайл» клуби ҳужумчиси Эл-Араби ҳисобида 11 та гол бор.
Қатар Юлдузлар Лигаси 8-тур беллашувлари 18 ноябрь, жума
«Ал-Гарафа» — «Ас-Сайлия» 2:3
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 61-пен (0:1). Отман Алави, 68 (1:1). Нодир Белҳож, 72 (1:2). Аҳмад Аладин, 85 (2:2). Муҳаммад Муддатер, 90 (2:3).19 ноябрь, шанба«Ал-Дуҳайл» — «Ал-Ҳарайтият»
Изоҳ (0)