«Сектор 7» романи муаллифи америкалик иллюстратор Дэвид Виснер бирорта ҳам сўз қатнашмаган — фақат суратлардан иборат болалар китобларини яратади, деб ёзади Meduza.
Виснер буни «сўзсиз ҳикоя қилиш» деб атайди. «Сектор 7» Эмпайр-стейт-билдингга мактаб экскурсиясига йўл олган бола ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон кузатув майдончасида дўстона булут билан танишиб қолади. У болани Булутли тақсимот марказига олиб боради — у ерда булутлар яратилиб, турли мамлакатларга юборилади. Meduza романдан парчани тақдим этади.
Изоҳ (0)