Археологлар Туркиянинг Ван кўли остидан Урарту давлати замонида барпо этилган уч мингйиллик қалъа харобаларини топди, деб ёзади National Geographic.
Туркия шарқида сувости тадқиқотини Van Yüzüncü Yil университети олимлари олиб борди. Суви шўр Ван кўли мамлакатдаги энг катта кўл. Бу ҳудуддаги илк одам излари палеолит даврига мансуб, эрамиздан аввалги XI-VI асрларда эса буюк Урарту давлати унинг ён-атрофида жойлашган. Унинг пойтахти Тушпа шаҳри айнан сув ҳавзаси қирғоғида жойлашган.
Бугунги кунда ёрқин мовий рангдаги Ван кўлининг хушманзара пейзажлари сайёҳларни ўзига жалб қилади, бироқ у мутахассислар томонидан археология учун муҳим жой сифатида ўрганилмаган. Экспедиция қизиқарли натижалар берди.
Олимлар ўн метрдан ортиқ чуқурликда квадрат километрга яқин майдонни эгаллаган бинони топди. Унинг деворлари баландлиги тўрт метргача етади. Шу ернинг ўзида шернинг тош ҳайкали топилди. Урарту давлати замонида қурилган қалъа кўл сув сатҳи охирги юзйилликда 150 метрга кўтарилганлиги туфайли сув остида қолган.
Изоҳ (0)