Италиялик жарроҳ Сержио Каванеро жасаднинг боши муваффақиятли кўчирилганини маълум қилди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Венада ўтказилган матбуот анжуманида шифокор операция Хитойда, Харбин тиббиёт университети базасида бўлиб ўтганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, операцияни доктор Жень Сяопин ўтказди. Ўтган йил шу шифокор маймуннинг боши муваффақиятли трансплантация қилганини билдирган эди.
Операция натижасида бошни умуртқа билан боғлашга, нервлар, қон томирларини тикишга эришилди.
Канаверонинг айтишича, кейинги қадам мияси ўлган донордан тўлиқ кўчириш бўлади. Тирик одам операцияси тез орада амалга оширилиши лозим.
Изоҳ (0)