АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер Дональд Трамп сайловолди штаби 12 нафар собиқ вакилидан Россияга алоқадор барча ҳужжатлар ва электрон ёзишмаларни тақдим этишни талаб қилди. Тегишли талабнома октябрь ойи ўрталарида юборилди, деб хабар беради The Wall Street Journal газетасига таяниб «ТАСС».
Нашр манбаларининг маълумотига кўра, бу талабнома махсус прокурор ва унинг жамоаси иш фаолиятидаги биринчисидир. У республикачи штаби собиқ ходимларига Мюллер ва унга бўйсинувчиларга кўрсатма бериш мажбуриятини юкламайди. Бироқ ушбу қадам АҚШ президенти атрофидагилар учун кутилмаган ҳолат бўлганлиги таъкидланмоқда.
Ушбу вақтга қадар республикачи сайлов штаби собиқ ходимлари, шунингдек, президент маъмурияти аъзолари Мюллер ва АҚШ Конгресси ҳар иккала палатаси қўмиталари билан ихтиёрий асосда ҳамкорлик қилар эди.
Мюллер кенг доирадаги масалалар, биринчи навбатда Москванинг гўёки АҚШнинг ўтган йилги сайловолди кампаниясига аралашишга уриниши юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)