Швеция жануби-ғарбида 20 тонна фрикаделька (митболл) олиб кетаётган тиркамали юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида гўштли яримфабрикат кўчага сочилиб кетди. Бу ҳақда, Local газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Юк машинаси Скарадан Йётенега кетаётган эди. У ердан картошка олиб кетилиши лозим эди, шу боис фақат тиркама юкка тўлдирилган эди.
Полиция вакили Томми Эмрикссонга кўра, ЙТҲга музлама сабаб бўлган. Бўш юк машинаси трассада қолган, ундан оғирроқ бўлган тиркама эса йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Уни чиқариб олиш учун барча фрикаделькаларни тиркамадан олиб чиқиш талаб этилади.
Изоҳ (0)