Қозоғистон 3—10 ноябрь кунлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россиядан келтирилган 570 тоннадан ортиқ мева-сабзавотни экспортчи давлатлар ҳудудига қайтарди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради UZ24.
Мамлакатга келтирилган маҳсулотларни текшириш чоғида Қозоғистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилиги бузилишига тааллуқли 53 ҳолат аниқланди.
Хусусан, Ўзбекистондан келтирилган маҳсулотларда (19,22 тонна хурмо ва 1,8 тонна анор) уч ҳолатда Комсток ўсимлик зараркунандаси аниқланди.
Вазирлик матбуот хизмати ўрнатилган талабларни бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)