London Block Exchange компанияси Буюк Британиядаги дўконларда криптолвалюталар ёрдамида харидни амалга оширишга ёрдам берувчи янги дебет карталарини тақдим этди. Бундан ташқари унинг ёрдамида банкоматлардан пулларни нақдлаштириб олиш ҳам мумкин, деб хабар берди Business Insider.
Dragoncard картасини ишлатиш учун фойдаланувчи ўзининг смартфонига махсус дастурни юклаб олиши ҳамда унга «виртуал ҳамён»ни улаши керак. Тизим биткоин, эфириум, риппл, монеро каби валюталарда ишлайди.
London Block Exchange лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий сармоядорлардан икки миллион фунт стерлинг йиғилди. Уларнинг исми ошкор этилмади.
Криптовалютани нақдлаштириш учун 0,5 фоиз комиссия тўлови олиб қолинади. Шунингдек, картани сотиб олиш учун 20 фунт тўланади.
Изоҳ (0)