Франция президенти Эммануэль Макрон сиёсатига қарши Париж кўчаларига чиққан намойишчилар йўлларида учраган банкларни яксон қила бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Юриш Республика майдонидан бошланган эди. Тинч руҳда бошланган намойиш кейинчалик олдинда кетаётган анархистлар ташаббуси билан банклар ва молиявий муассасаларга қарши зўравонлик ўзанига кирди. Намойишчилар таёқлар, асфальт бўлаклари ва шишалар билан қуролланиб олди.
Кўплаб банк витриналарининг ойналари синдирилди. Воқеа жойига етиб келган полиция махсус отрядига қарата тош ва шишалар отилди. Агентлик мухбирининг сўзларига қараганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳозирча провокацияларга жавоб бермаяпти, аммо қуролларини тайёр ҳолда ушлаб турибди.
Изоҳ (0)